2011 йил 3 август куни “Энг намунали диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил  25 майдаги  «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси  фаолиятини  қўллаб-қувватлаш борасидаги  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-3434 –сонли Фармонига асосан  худудида камида  500 оила яшайдиган барча маҳаллаларда, шунингдек,  таркибида маҳаллалар ташкил қилинмаган  шаҳар, қишлоқ ва овулларда  диний маърифат  ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича  маслаҳатчи лавозими  жорий этилди.

Бугунги кунда  вилоятимизда 872 нафар  фуқаролар йиғинининг  диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар  фаолият кўрсатиб келаётган бўлса, улар орасида  ўзларига билдирилган юксак ишонч ва  масъулиятни   хис қилган холда  фаолият юритаётган маслаҳатчилар кўпчиликни ташкил этади.

Ана шундай маслаҳатчиларнинг илғор тажрибаси ва эришган ижобий  натижаларини кенг оммалаштириш мақсадида  2005 йилдан буён  Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси ва  Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси  томонидан  “Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва  маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” ўтказиб  келинаётган  кўрик-танловнинг нуфузи  Тошкент вилояти маҳалла   маслаҳатчилар орасида  йилдан-йилга  ортиб бормоқда.   Жорий йилда танловнинг  дастлабки боскичлари вилоятнинг  18 та  шаҳар ва  туманларида ўтказилди. Read the rest of this entry »

Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланган тадбирлар

Бугун  барчамиз  Мустақиллигимизнинг  20 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз.   “Маҳалла”  хайрия жамғармаси  вилоят бўлими  ва унинг бўлинмалари ҳам ушбу шонли сана муносабати билан бир қатор  Дастур ва  режалар  асосида  фаолият олиб бормоқда. Read the rest of this entry »

Байрамга муносиб совға

Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 20 йиллиги шодиёнаси кунларини тобора яқинлаштирилмоқда. Барча жойда бўлгани каби Тошкент вилоят шаҳар ва туманларида, корхона ва ташкилотларида ушбу энг буюк ва суюк байрамимизни муносиб нишонлаш борасида муносиб тараддуд кўрилмоқда.
Жумладан, “Маҳалла” жамғармаси Тошкент вилоят бўлим ва бўлинмаларида ҳам ана шу қутлуғ сана муносабати тузилган аниқ режа асосида кенг кўламли ташкилий-амалий, маданий- маърифий тадбирлар бўлиб ўтказилмоқда. Ушбу байрам шукуҳи, унинг шодиёналари ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадонга кириб бориши, юртимизнинг ҳар бир фуқароси байрам тантанасини юракдан ҳис этишига ҳаракат қилинмоқда.
Read the rest of this entry »

“Футболимиз келажаги” республика кубоги мусобақасининг вилоят босқичи тўғрисида

11-12 ёшли болалар ўртасида 2011 йилда аънанавий “Футболимиз келажаги” республика кубоги мусобақасининг вилоят 1-босқичи жорий йилнинг 16 июн Олмалиқ шаҳрида, Бўка, Қуйичирчиқ, Қибрай туманларидаги футбол майдонларида ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа натижаларига кўра жамоалар ўз гуруҳларида қуйидагича ўринларни эгаллашди. Read the rest of this entry »

Жамғармаси тўғрисида маълумот

Тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириш, вилоят аҳолиси ўртасида маданий ҳамда маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш;

инсон парварлик ва меҳр-шафқат, кишилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш ва яхши қўшничилик ғояларини тушунтириш бўйича фаол ташвиқот ҳамда тарғибот ишларини олиб бориш;

вилоят ҳудудида яшовчи камхарж оилалар, ногиронлар, кексалар ва болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш;
ҳар хил анъанавий маросимлар ўтказиш;
жуда муҳтож оилалар ва алоҳида шахсларга текин моддий ёрдам кўрсатиш;
маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш;

вилоятдаги маҳалла қўмиталари фаолиятини яхшилашга доир ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 12 сентябрдаги ПФ-472-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 октябрдаги 480-сонли қарорига асосан 1993 йилда ташкил топган.

Администрация

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган © 2011 Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси